Бувайда туманида “марихуана” сақлаган шахс аниқланди
Бувайда тумани.2022 йилнинг 25 ноябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Пишағар маҳалла ҳудудида яшовчи М.Х.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 1 (бир) литр шиша банкага солинган ўткир ҳидли “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати