Чорак якуни сарҳисоб қилинди
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ томонидан жорий йилнинг 1 чораги давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар сарҳисобига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбирда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда Пробация бошқармаси раҳбарияти, тегишли мутахассислар билан бирга вилоят судининг судялари ҳам иштирок этдилар.
Анжуманда профилактика инспекторлари иш юритувидаги материалларни судларга юборишда учраётган мавжуд муаммолар кўриб чиқилди. Бу муаммоларни суд органлари билан ҳамкорликда бартараф этиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Бундан ташқари, пробация бўлимлари ҳисобида турадиган маҳкумлар билан олиб борилаётган профилактик тадбирларни янада кучайтириш, назоратдаги шахслар иштирокида қайта жиноят содир этилишига йўл қўймаслик борасида тегишли тавсиялар берилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, профилактика инспекторлари томонидан 2022 йилнинг 3 ой давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйган камчиликлар рейтинг ризими орқали баҳоланиб борилмоқда.
Ушбу рейтинг тизими орқали фаолияти ижобий баҳоланган, зиммасига юклатилган вазифаларини намунали бажариб келаётган 31 нафар профилактика инспекторлари танлаб олиниб, рағбатлантириш учун таклиф берилди.
Аксинча, рейтингда паст кўрсатгичларга эришган 31 нафар профилактика инспекторларига нисбатан эса интизомий жазо чоралари кўриладиган бўлди.
Онлайн анжуманда профилактика хизмати ички ишлар органларининг халқ билан энг яқин, энг масъулиятли бўғини экани алоҳида таъкидланиб, Муҳтарам Юртбошимиз томонидан қўйилаётган талабларга жавоб бериш учун “маҳаллабай”, “оилабай”, “фуқаробай” усулларда иш олиб бориш кераклиги қайд этилди.
Йиғилиш якунида чорак якунларидан тегишли хулоса чиқарилиб, иккинчи чоракда ишни сифат жиҳатдани янада яхшилашга келишиб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати