18 Июл 2022 йил
437
Чет элга ишлашга жўнатишни ваъда қилиб фуқарони алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳар.2021 йилнинг июнь ойида С.Д исмли шахс фуқаро Ю.Б.нинг ишончига кириб, танишлари орқали Жанубий Корея давлатига ишга жўнатишини айтиб, 10.000 АҚШ доллар пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати