Ижтимоий тармоқ орқали минерал ўғит сотиб олмоқчи бўлган фуқаро 11.389.000 сўм пулларига алданди
Фарғона шаҳар. Фуқаро М.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 13 февраль куни телеграмм ижтимоий тармоғидаги канали орқали номаълум шахс билан танишиб, унга минерал ўғит олди соттиси билан шуғулланишлигини айтиб, пулларини олдиндан ўтказиб берса унга минерал ўғит юборишлигини ваъда қилиб алдаб, тегишли банк томонидан берилган пластик картаси ҳисобида бўлган 11.389.000 сўм пулларини у ўзи юборган рақамига тушириб берган вақтида уни тармоқдаги каналдан блоклаб қўйиб, фирибгарлик йўли билан пулларини қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати