Буюм бозорида телефон аппаратини ўғирлатган шахс ИИБга мурожаат қилди
Марғилон шаҳар. Фуқаро А.Ф ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 сентябрь куни номаълум шахс Қашқар маҳалла ҳудудида жойлашган буюм бозоридаги савдо растаси устида қаровсиз қолдирилган нархи 3 500 000 сўмлик “Samsung А-51” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Б.А содир этганлиги аниқланиб, ундан “Samsung А-51” русумли телефон аппарати далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати