25 Сентябр 2021 йил
413
Бувайда ва Данғара туманларида қидирувдаги шахслар қўлга олинди
24.09.2021 йил куни Бувайда тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган А.Ж.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Данғара тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган қидирув эълон қилинган Б.Д.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати