10 Феврал 2023 йил 419

Бувайда туманида юк машинасининг эҳтиёт қисмларини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Бувайда тумани. Фуқаро Т.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 27 январь кунидан 28 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган нарҳи 1.400.000 сўмлик юк машинаси эҳтиёт қисмларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган С.Э содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech