Бувайда туманида хонадонида гашиш гиёҳвандлик моддаси сақлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Бувайда тумани.25 март куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шодлик МФЙ ҳудудида яшовчи Х.З.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадони ошхонасида бўлган токча устидан бир дона қора рангли синтетик селофанга солинган 16,37 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати