18 Сентябр 2021 йил 405

Бувайда туманида “Ваз-2101” русумли автомашинасини сотиб олиб, пулларини бермай алдаган шахс қўлга тушди

 

Бувайда тумани. 14 сентябрь куни А.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг февраль ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Ваз-2101” русумли автомашинасини 12.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулини ўн кун муддатда беришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулини ўз эҳтиёжларига учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech