27 Январ 2022 йил 475

Бувайда туманида устахонадан 6 дона сув насосларни ўғирлаган шахслар аниқланди

 

Бувайда тумани. 18 январь куни фуқаро Х.У ИИБга мурожаат қилиб, унда 16 январь кунидан 17 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Оққўрғон қишлоғида жойлашган электр жихозларини тузатиш устахонасига ғайриқонуний равишда кириб устахонада бўлган 6 дона 2.500.000 сўмлик насосларини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни З.О ва Э.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech