Бувайда тумани.2022 йилнинг 28 сентябрь куни Таррачи қишлоғида яшовчи М.О.нинг таниши С.И.ни ишончига кириб, унинг темир маҳсулотларини 31.500.000 сўмга сотиб олиб, пулларини тез кунда беришини айтиб алдаб, ушбу темир маҳсулотларини бошқа шахсга 27.000.000 сўмга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: