15 Апрел 2022 йил 413

Бувайда туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаган шахс аниқланди

Бувайда тумани.08 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Буюк ипак йўли МФЙ ҳудудида яшовчи И.У.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 4 туп кўкнори ва 5 туп наша гиёҳвандлик ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech