Бувайда туманида талончилик содир қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Бувайда тумани. С.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 07 март куни С.Х ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, Қўнғирот маҳалла ҳудудидан ўтиб кетаётган А.А.ни ҳаёти ёки соғлигига хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, нархи 1.200.000 сўмлик "Samsung A51" русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати