Бувайда туманида шиша идишга беркитилган “оғу" аниқланди
Бувайда тумани. 2022 йилнинг 3 февраль куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Т.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ётоқхонасида етти дона бир литрли шиша идишга солинган“марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати