24 Май 2023 йил 378

Бувайда туманида савдо дўконидан телефон аппаратини ўғирлаган аёл фош бўлди

Бувайда тумани. Ж.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 08 май куни номаълум шахс, яшаш хонадони олдида жойлашган савдо дўконидаги стол устида қаровсиз қолдирилган нархи 2.350.000 сўмлик “Red Mi 10” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Н.И исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech