16 Ноябр 2021 йил 461

Бувайда туманида сартарошхонадан уяли телефон аппарати ўғирлаган шахс фош бўлди

Бувайда тумани. 11 ноябрь куни И.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 ноябрь куни номаълум шахс Оққўрғон қишлоғи марказида жойлашган сартарошхонасида қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли бўлган нархи 1.800.000 сўмлик “Mi plei” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech