4 Декабр 2021 йил 479

Бувайда туманида қўшни республикага ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб алдаган шахс жавобгарликка тортилди

 

Бувайда тумани. 2021 йилнинг сентябрь куни Жийдали МФЙда яшовчи Х.Б таниши Д.Д.нинг ишончга кириб, турмуш ўртоғини Қирғизистон Республикасига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, 1.100 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларни қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech