11 Декабр 2021 йил 530

Бувайда туманида қиморхона ташкил қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бувайда тумани. 07 декабрь кунидан 08 декабрь кунига ўтар кечаси туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чанг қишлоғи рақамсиз уйда яшовчи Н.Р яшаш хонадонида 6 нафар фуқароларга қонунга хилоф равишда таваккалчиликка асосланган қимор уйнашлари учун шароит яратиб, қиморхона ташкил этганлиги аниқланиб,
4 дона ошиқ тошлари ва 1.318.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Р.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech