Бувайда туманида пул ва тилла-тақинчоқларни ўғирлаган шахс жавобгарликка тортилди
Бувайда тумани. Бегабод маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро И.Т ИИБга мурожаат қилиб, унда 03 март куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадони ётоқхонасидаги кийим шкафида бўлган нархи 7.200.000 сўмлик турли хил аёллар тилла-тақинчоқлари ва 1.050.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Н.С исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати