14 Май 2022 йил 636

Бувайда туманида пластик карта ҳисобидан 9.000.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс аниқланди

Бувайда тумани.16 апрель куни фуқаро Й.М ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик карта ҳисобидан 9.000.000 сўм пулини яширин равишда ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган ва 9.000.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech