25 Август 2021 йил 540

Бувайда туманида “Контейнер” олиб беришни ваъда қилиб танишини пулларини қўлга киритган шахслар жавобгарликка тортилди

Бувайда тумани. 2021 йилни июнь ойи бошларида А.А. ва К.Н.лар таниши Ю.А.га икки кун муддат ичида Тошкент шаҳридан арзон нарҳда “Контейнер” олиб келишларини ваъда қилишиб, уни ишончига кириб, 13.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech