15 Апрел 2023 йил 366

Бувайда туманида компьютер ўйингоҳида телефон аппаратини йўқотган шахс ИИБга мурожаат қилди

Бувайда тумани. Фуқаро О.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 16 апрель куни номаълум шахс Додхоҳ маҳалла ҳудудида жойлашган компьютер ўйингоҳида қувватлаш учун қўйган 1.500.000 сўмлик “Galaxy S 8+” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Ш содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech