Бувайда тумани. 11 февраль куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Қўнғироқ маҳалла ҳудудида яшовчи Ғ.Ғ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, омборхонасидан 1 дона қопда қуруқ ҳолатдаги ва 1 литр хажмдаги банкада “кўкнори сомони” гиёҳвандлик моддалари сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: