11 Феврал 2023 йил 459

Бувайда туманида гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс фош бўлди

Бувайда тумани.2023 йилнинг 28 январь куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Бачқир маҳалласида яшовчи Т.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонасидан “гашиш”, “марихуана” гиёхвандлик моддаларини сақлаб келаётганлигини аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech