6 Март 2023 йил 366

Бувайда туманида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаган шахс аниқланди

Бувайда тумани. 2023 йилнинг 23 февраль куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Яшнаробод маҳалла ҳудудида яшовчи Ғ.А қариндоши Т.С билан ўзаро жанжаллашиб кетганлиги юзасидан туман ИИБга олиб келиниб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech