Бувайда туманида автомашина салонидан 3.400.000 сўм пуллари бўлган пластик картани ўғирлаган шахс фош бўлди
Бувайда тумани. Фуқаро Ш.К ИИБга мурожаат қилиб, унда 14 февраль куни номаълум шахс Тепалик маҳалла ҳудудида яшовчи Ш.К.га тегишли “Матиз” русумли автомашинасини очиқ ҳолда қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланиб, автомашинадаги 3.400.000 сўм пуллари бўлган тегишли банк томонидан берилган пластик картасини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ў.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари оилиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати