Бувайда туманида 720 АҚШ долларлик тилла-тақинчоқларини ўғирлаган шахслар қўлга тушди
Бувайда тумани. Найман қишлоғида яшовчи П.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 22 декабрь куни номаълум шахс, яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонида бўлган нархи 720 АҚШ долларлик тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Ш, И.Ф, И.Э ва А.У.лар содир этганлиги аниқланиб, улардан 3 дона аёллар тилло узуги ҳамда 4 дона аёллар тилла-тақинчоқлар далилий ашё тариқасида олиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати