12 Апрел 2022 йил
724
Бошқарувни йўқотиб, пиёдани уриб борди
Фарғона тумани. 11 апрель куни ҳайдовчи М.И. “Мatiz” русумли автомашинасини Новкент МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган пиёда Э.Ф.ни уриб юбориши оқибатида Э.Ф тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати