29 Апрел 2025 йил 297

Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан  бошқарма биносида фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди

Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолият билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан бугун қабуллар ўтказилди.

Қабул давомида 45 та фуқаролардан турли масалаларда жами 48 та мурожаатлар келиб тушди. Улардан 14 таси жойида  ижобий ҳал этилди. 7 та мурожаат юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Кўриб чиқиш талаб этилган 27 та мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech