30 Июн 2025 йил
464
Бугун вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан бошқарма биносида фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди
Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолият билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини таъминлаш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан қабуллар ўтказилди.
Қабул давомида 49 нафар фуқаролардан турли масалаларда жами 51 та мурожаатлар келиб тушди. Улардан 14 таси жойида ижобий ҳал этилди. 12 та мурожаат юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Кўриб чиқиш талаб этилган 25 та мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати