26 Феврал 2020 йил 1006

“БИЗ ЁШЛАР ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди

Республикамизда жорий йилнинг февраль ойида гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги ўтказилмоқда. Мазкур ойлик доирасида жойларда гиёҳвандлик унинг салбий оқибатлари ҳақидау учрашувлар, давра суҳбатлари профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Шундай тадбир Қува туман ИИБ, туман прокуратураси, давлат хавфсизлик ҳизмати туман ҳокимлиги ҳамкорлигида бўлиб ўтди.
Ёшларга гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳамда ўғил-қизларнинг ушбу йўлга кириб қолиши улар тақдирини завол топишига олиб келиши уқтирилди.
Давра сухбати қизғин бахс ва мунозараларга бой тарзда ўтди. Ўқувчилар гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳамда мазкур иллат домига тушиб қолмаслик учун берилган тавсияларга амал қилиб фақат соғлом турмуш тарзини танлашга ваъда беришди.Бу каби тадбирлар жойларда давом этмоқда.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech