19 Ноябр 2022 йил 502

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги серқатнов йўлларига янги фоторадар ва видеокузатув камералари ўрнатилди

Барчамизга яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрь кунги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3989-сон Қарори асосида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2022 йилнинг 4 апрель куни қабул қилинган "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-190-сонли Қарори ҳам йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни сифит жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Бешариқ туманидаги 2 та ҳудудга автомобиль тезлигини қайд қилувчи радар қурилмаси ўрнатилди.

Туман марказидаги Олтин водий кўчасига қоидабузарликларни аниқловчи фотовидеофиксация воситаси ўрнатилди. Замонавий қурилмалар эндиликда ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech