20 Ноябр 2021 йил 534

Бешариқ туманида хонадонга ўғирликка тушган шахслар қўлга тушди

Бешариқ тумани. 15 ноябрь куни Х.Дўстлиги МФЙ ҳудудида яшовчи Х.О имли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 14 ноябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасида бўлган 77.000.000 сўм ва 350 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни A.E, Қ.А ва Х.З содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 
Text to speech