Бешариқ туманида хонадондан пул ва тилло занжир ўғирлаган аёл аниқланди
Бешариқ тумани. Ватан кўчасида яшовчи Ж.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 19 январь кунидан 20 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкаф ичида бўлган 500 АҚШ доллари, 500.000 сўм пул ва 1-дона нархи 2.000.000 сўмлик тилло занжирини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.С исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олмиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати