15 Феврал 2022 йил 389

Бешариқ туманида велосипед ўғирлаган шахс қўлга тушди

Бешариқ тумани. 13 февраль куни фуқаро Қ.У. ИИБга мурожаат қилиб, 12 февраль куни номаълум шахс хонадонида бўлган нархи 1 300 000 сўмлик велосипедини ўғирлаб

кетганлини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.Т содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech