23 Август 2022 йил 392

Бешариқ туманида велосипед ўғирлаган шахс аниқланди

Бешариқ тумани. Н.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 05 август куни номаълум шахс Файзиобод маҳалла ҳудудидага бино олдида қаровсиз қолдирган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни фуқаро Р.Н содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech