3 Сентябр 2021 йил 456

Бешариқ туманида уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс фош бўлди

Бешариқ тумани. 31 август куни фуқаро Файзиобод МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Қ.И ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида жойлашган компьютер ўйинлари хонасидаги стол устида қаровсиз қолдирилган нарҳи 1.150.000 сўмлик “Red Mi 6” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Т содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech