25 Май 2022 йил 388

Бешариқ туманида уяли телефон аппаратини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

Бешариқ тумани.М.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 5 май куни номаълум шахс ишончига кириб, нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung А31” русумли уяли телефон аппаратини сотиб олишини айтиб, фирибгарлик йўли билан телефон аппаратини қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинма томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Б.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech