Бешариқ туманида тўйхонадан телефон аппаратини ўғирлаган вояга етмаган қиз аниқланди
Бешариқ тумани.А.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 30 октябрь куни номаълум шахс Чорбоғтўронғи қишлоғида жойлашган тўйхонаси ичидаги стол устида қаровсиз қолдирилган “Nokia С50” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Х.Ш исмли қиз содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати