Бешариқ туманида телевизор ўғирлаган шахс фош этилди
Бешариқ тумани. Гамбай МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро К.О туман ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни 2022 йилнинг 20 февраль кунидан 1 апрель кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасида бўлган нархи 3.000.000 сўмлик телевизорни яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ туманb ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 169-модда 2-қисми “г” банди жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ва қидирув тадбирлари давомида мазкур ўғирлик жиноятини шу туманда яшовчи вояга етмаган Й.Ғ содир этганлиги аниқланиб, телевизор холислар иштирокида, далилий ашё тариқасида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.