30 Август 2022 йил 389

Бешариқ туманида телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахслар жавобгарликка тортилди

Бешариқ тумани.Фуқаро М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 15 июль куни номаълум шахс интернет ижтимоий тармоғи орқали сотувга эълон берилган “иПҳоне 13 Про Мах” телефон аппаратини 10.621.000 сўмга сотиб олишга келишиб, олдиндан 620.000 сўм пулини, сўнг 1.000 сўм купюралари билан қопланган 1.000.000 сўм пулларни бериб, ушбу пулларни 10.000.000 сўм эканлигини айтиб алдаб ўтказиб, қолган 9.000.000 сўм пулларни бермасдан келишилган телефон апаратини фирибгарлик йўли билан олиб кетиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э.А ва Д.А.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech