Бешариқ туманида таваккалчиликка асосланган ўйин ташкил этган шахс жавобгарликка тортилди
Бешариқ тумани. 2023 йилнинг 20 февраль куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Х.Ю муқаддам МЖтКнинг 191-моддаси 3-қисми билан жавобгарликка тортилганлигига қарамай, “1ХВЕТ” букмекерлик компанияси ва “MobCash” иловасини телефон аппаратига юклаб олиб, таваккалчиликка асосланган ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш учун моддий манфаат эвазига интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдери томонидан пул ўтказиш хизмати билан шуғулланиб келиб, 2023 йилнинг 18-19-февраль кунлари “1ХВЕТ” букмекерлик компанияси иловаси ва “MobCash” иловаси ёрдамида фуқаролар Д.А ҳисоб рақамига 300.000 сўм Х.М ҳисоб рақамига 135.000 сўм пулларини ўтказиб хизмат кўрсатганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 4-қисми (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс қонун олдида жавобгарликка тортилиши ҳақида эслатиб ўтамиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати