19 Октябр 2022 йил 679

Бешариқ туманида талончилик содир қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бешариқ тумани.16 октябрь куни соат 16:00 ларда М.Х Д.Х.Олимжон номли маҳалла ҳудудида жойлашган деҳқон бозори олдида Ю.Н исмли аёлни сумкасида бўлган 1.000.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: