20 Ноябр 2021 йил
519
Бешариқ туманида «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси сақлаган шахс аниқланди
Бешариқ тумани. 12 ноябрь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, И.Бухорий кўчасида жойлашган жоме масжиди ёнида М.Т бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина торпедаси устида гугурт қути ичида «марихуана» гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати