17 Апрел 2023 йил 393

Бешариқ туманида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаган шахс аниқланди

Бешариқ тумани. 09 апрель куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сирдарё кўчасида жойлашган марказий истироҳат боғида ўзини шубхали тарзда тутган Қ.А.нинг ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech