8 Май 2023 йил 348

Бешариқ туманида гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди

Бешариқ тумани. Б.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 18 апрель куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, чойхонада ўзини шубхали тарзда тутган Д.О.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech