29 Декабр 2021 йил 424

Бешариқ туманида чойхонадан темир сейф ва уни ичида бўлган беш дона мухрларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Бешариқ тумани. 25 декабрь куни фуқаро А.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда 23 декабрь куни номаълум шахс Водий кўчасидаги истироҳат боғи ҳудудида жойлашган чойхона хизмат хонасига ғайриқонуний равишда кириб, хонадаги темир сейф ва уни ичида бўлган беш дона мухрларни яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни П.Ж. ва У.С.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech