Бешариқ туманида аёлнинг хонадонидан рўзғор буюмларини ўғирлаган шахслар қўлга тушди
Бешариқ тумани. 07 сентябрь куни Тол қишлоғида яшовчи Х.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 сентябр кунидан 07 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ошхонасидан 1.050.000 сўмлик бир дона микротўлқинли печини, бир дона чанг юткич ва бир дона термосларни яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.С ва М.А.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати