22 Октябр 2021 йил 388

Бешариқ туманида аёлнинг планшетини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бешариқ тумани. 07 август куни Й.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг февраль ойида номаълум шахс ишончига кириб, нархи 4.000.000 сўмлик планшетини таъмирлаб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган планшетни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech