Бешариқ туманида 69.000.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди
Бешариқ тумани.Фуқаро А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 20 май куни номаълум шахс Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган бозорда ўзига тегишли бўлган қуритилган ўрик меваларини сотиб, савдодан тушган пулларни олиб таниши билан бирга оқ рангли “Damas” русумли автомашинасида йўлга чиқиб, яшаш хонадонига етиб келган вақтида, ўзига тегишли бўлган сумка ичида бўлган 69.000.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Х.Р содир этганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчи А.А.га тегишли бўлган 69 000 000 сўм пуллардан 4 550 000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олиниб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати